Published June 6, 2026 | Version v1

БОЛАЛАРДА БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ ВА ГEМОДИАЛИЗ НАТИЖАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Description

Резюме. Мақсад. Терминал босқичдаги сурункали буйрак касаллиги (СБК) билан оғриган болаларда буйрак трансплантацияси (БТ) ва гемодиализнинг (ГД) клиник-функционал натижаларини ва ҳаёт сифатини қиёсий баҳолаш. Материал ва усуллар. Тадқиқотга БТ гуруҳидан 40-та бемор ва ГД гуруҳидан 40-та бемор киритилди. Гуруҳлар ёш, жинс ва СБК давомийлиги бўйича статистик жихатдан мос эди. Ҳаёт сифати PedsQL™3.0 сўровномаси билан баҳоланди (n=36: 14 та БТ, 22 та ГД). Кузатув муддати 12-24 ой. Натижалар. Кузатув даврида 12 ой ўтгач БТ гуруҳи барча асосий кўрсаткичларда устунликка эга эди: креатинин 11,2 марта паст (68,7 vs 769,3 мкмоль/л; р<0,001), гемоглобин 9% юқори (116,3 vs 106,7 г/л; р<0,001), ПТГ 2,8 марта паст (176 vs 486 пг/мл; р<0,001), чап қоринча миокард массаси индекси 19% пастроқ (93,6 vs 115,6 г/м²; р<0,001). 2 йилдан кейин БТ гуруҳида беморлар тана вазни 31,3% юқорироқ (47,8 vs 36,4 кг; p=0,003), бўйи 8,4% узунроқ (155 vs 143 см; р=0,020) эди. Асоратлар частотаси БТ гуруҳида 3-4 марта паст эди: артериал гипертензия (17,6% vs 75,0%; р<0,001), иккиламчи гиперпаратиреоз (23,5% vs 81,3%; р<0,001), чап қоринча гипертрофияси (17,6% vs 56,3%; р=0,011). Ҳаёт сифати БТ гуруҳида 39,7% юқорироқ эди (84,1 vs 60,2 балл; р<0,001), барча доменларда устунлик билан. Хулоса. БТ терминал босқичдаги СБК билан оғриган болаларда ГД-га нисбатан буйрак функциясининг тўлиқ тикланиши, асоратлар хавфини 3-4 марта камайиши, жисмоний ривожланишнинг нормаллашуви ва ҳаёт сифатининг сезиларли яхшиланиши билан устунликка эга. БТ танлаш усули ҳисобланади.

Калит сўзлар: буйрак трансплантацияси, гемодиализ, болалар, қиёсий таҳлил, ҳаёт сифати, PedsQL™3.0

Files

14.pdf

Files (835.0 kB)

Name Size Download all
md5:941ff04df6265c080b1165913be77910
835.0 kB Preview Download