Published May 19, 2026
| Version v1
Journal article
Open
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА ЯШИЛ МАРКЕТИНГ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Authors/Creators
- 1. International School of Finance Technology and Science таянч докторанти
Description
Жаҳон иқтисодиётида экологик барқарорликни таъминлаш, углерод чиқиндиларини қисқартириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, тўқимачилик саноати сув ресурсларидан ортиқча фойдаланиш, кимёвий моддалар чиқиндиси ва атмосферага зарарли газлар чиқариши билан экологик жиҳатдан юқори хавфли тармоқлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли сўнгги йилларда тўқимачилик корхоналари фаолиятида "яшил маркетинг" концепцияси кенг қўлланила бошлади. Яшил маркетинг нафақат маҳсулотни экологик тоза шаклда ишлаб чиқариш, балки унинг ишлаб чиқаришдан то истеъмолгача бўлган барча босқичларида экологик масъулиятни таъминлашни ҳам назарда тутади. [1]