МУЗЕЙ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ЗАМОНАВИЙ РИВОЖЛАНИШИ: ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ, РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ХАЛҚАРО ТЕНДЕНЦИЯЛАР
Authors/Creators
Description
Ушбу мақолада замонавий музейларнинг иқтисодий тизимдаги ўрни, уларнинг молиявий барқарорлик моделлари ва даромад манбалари таҳлил қилинади. Давлат субсидиялари, хусусий инвестициялар, фандрайзинг ва рақамли трансформация жараёнлари музейлар ривожининг асосий омиллари сифатида кўриб чиқилади. Шунингдек, пандемия даврида музейлар фаолиятида юзага келган ўзгаришлар ва глобал маданий тенденциялар ёритилади. Мақолада музейларнинг нафақат маданий, балки иқтисодий ва ижтимоий институт сифатидаги аҳамияти асослаб берилган.