Published April 12, 2026 | Version v1

МАВЛОНО РУМИЙ ВА ШАМС ТАБРЕЗИЙ: "МУРИД" ВА "МУРШИД" ИРФОНИЙ ИСТИЛОҲЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ-ГЕРМЕНЕВТИК ТАЛҚИНИ

Description

Ушбу мақолада Тасаввуф таълимотида “мурид” ва “муршид”/”мурод” муносабатларининг моҳияти Мавлоно Жалолиддин Румий ва Шамс Табрезий мисолида таҳлил қилинади. Муаллиф Мавлоно Румий ва Шамс Табрезий ўртасидаги руҳий алоқа, маънавий таъсир ва ички трансформация жараёнлари тасаввуфий ва адабий манбалар асосида ёритиб беради, бу икки буюк шахс ўртасидаги руҳий яқинлик, маънавий камолот жараёни ва бадиий ифода воситалари орқали уларнинг ўзаро таъсири каби масалалар, шунингдек, муридликдан муродликка ўтиш жараёнининг фалсафий моҳиятини очиб беради.

      Мақолада Румий ижоди мисолида Шамс образининг шаклланиши ва унинг поэтик функцияси ҳамда руҳий камолотдаги ўрни каби масалалар тадқиқ этилади, тасаввуфий манбалар, адабий асарлар ва илмий тадқиқотлар асосида Мавлоно Жалолиддин Румий ва Шамс Табарезий ўртасидаги муносабат тасаввуфий онтология ва герменевтик ёндашув асосида таҳлил қилинади.

     Шунингдек, “мурид” ва “муршид”/“мурод” ирфоний истилоҳлари ёхуд фалсафий-ирфоний категориялари ўртасидаги диалектик алоқа Румий матнлари мисолида талқин этилади. Тадқиқотда Шамс образи “тарихий шахс” эмас, балки “маъно ҳодисаси” сифатида интерпретация қилиниб, Румий ижодида ишқ, фано ва рамзлар тизими герменевтик айланма доирасида таҳлил қилиниб, маънонинг кўп қатламлилиги очиб берилади.

Мақолада классик ва замонавий тадқиқотлар асосида чуқур бадиий таҳлил ва интерпретация олиб борилган.

Files

Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич.pdf

Files (705.7 kB)

Name Size
md5:fc8d7427ebe4d4c26f6cbabfe8fda853
705.7 kB Preview Download