НЕМИС ОРИЕНТАЛИСТИКАСИДА ИБН АЛ-АРАБИЙ ИРФОНИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАДҚИҚИ (МЕЙЕР, РИТТЕР ВА ШИММЕЛ)
Authors/Creators
Description
Ислом мистицизми тарихида Ибн ал-Арабий (1165–1240) буюк мутафаккирлардан бири ҳисобланади. Унинг метафизик тизими, айниқса, “wahdat al-wujud” (борлиқ бирлиги) концепцияси Тасаввуф фалсафасининг марказий ғояларидан бири сифатида қаралади.
Европада Ибн ал-Арабий таълимотини академик таҳлил қилишда немис ориенталистикаси алоҳида роль ўйнади. XIX аср охири ва XX асрда Германия ва немис тилидаги илмий муҳитда Ибн ал-Арабий ирфоний меросини филологик ва фалсафий нуқтаи назардан ўрганишга катта эътибор қаратилди. Бу жараёнда айниқса, қуйидаги уч олимнинг тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этди:
1. Hellmut Ritter.
2. Fritz Meier.
3. Annemarie Schimmel.
Уларнинг тадқиқотлари Ибн ал-Арабий фалсафасини турли методологик нуқтаи назардан талқин қилган.
Германияда Тасаввуф тарихи, адабиёти ва фалсафасига оид тадқиқотлар XX асрда ориентиалистика мактаби орқали шаклланди. Бу анъананинг асосий олимлари – Hellmut Ritter, Fritz Meier ва Bernd Radtke. Уларнинг тадқиқотлари немис ва Ғарб илмий соҳаcида Ибн ал-Арабийнинг ирфоний таълимоти ва Тасаввуф метафизикасини ўрганишда фундаментал аҳамиятга эга.
Ушбу мақолада ушбу немис ориенталист олимларининг Ибн ал-Арабий ирфоний таълимотига оид тадқиқотлари қисқа тарзда таҳлил ва тадқиқ этилади.