Published March 26, 2026 | Version v1

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ ҚЎШРАБОТ ВА ИШТИХОН ТУМАНЛАРИДА ҚЎЙЛАРНИНГ АЙРИМ ОШҚАЗОН-ИЧАК ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИ БИЛАН ЗАРАРЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ

Description

Ушбу мақолада Самарқанд вилояти Қўшработ ва Иштихон туманларида аҳоли қарамоғидаги қўйларда айрим ошқазон-ичак гельминтозларини ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар баён қилинган.

Жумладан, мақолада тоғли минтақада Қўшработ туманида истиқомат қилаётган аҳоли қарамоғидаги қўйларнинг тезак намуналари гельминтокопрологик усулларда текширилганда уларнинг 55,1 фоизи нематодируслар билан, 43,9 фоизи маршаллагиалар билан, 81,3 фоизи бошқа ошқозон-ичак стронгилятлари билан ҳамда 19,6 фоизи токсакаралар билан зарарланган.

Тадқиқотларда вилоятнинг суғорилдиган минтақаси ҳисобланган Иштихон туманидаги аҳоли қарамоғидаги қўйларнингг эса 63,7 фоизи нематодируслар, 54,9 фоизи маршаллагиалар, 70,6 фоизи бошқа ошқазон-ичак стронгилятлари ҳамда 1,9 фоизи токсакаралар билан зарарланганлиги  тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.

Files

5 (20).pdf

Files (285.5 kB)

Name Size
md5:6826e28aa55a6ab81efeb79abbe7e53c
285.5 kB Preview Download