Published March 19, 2026 | Version v1

НЕВРОЗГА ЎХШАШ ДУДУҚЛАНИШГА ЭГА БОЛАЛАР КЛИНИК ВА ПСИХОЛОГИК- ПЕДАГОГИК ТАВСИФНОМАСИ

Description

Неврозга ўхшаш дудуқланиш  кўпинча 3-4 ёшли болаларда, ташқи сабабларсиз пайдо бўлади.Дудуқланишнинг неврозга ўхшаш шаклининг анамнезида кўпинча оғир токсикозлар, ҳомиланинг тушиш ҳавфи, туғруқ вақтидаги асфиксиялар аниқланади.  Бундай болалар  кўкрак ёшида йиғлоқи, нотинч бўлади, ёмон ухлайди.  Уларнинг жисмоний ривожланиши ёш меъёрларидан озроқ паст ёки орқада қолган бўлади.  Улар соғлом болалардан ҳаракатларининг координациясининг ёмонлиги, мотор ноқулайликлари билан характерланади, ҳаракатларда тормозланиш, қўзғалишлар кузатилади. Улар иссиқда, сиқилинчда, транспортда юришда қийналадилар. Бу тоифа болаларда жисмоний ва интеллектуал босимда қаттиқ чарчаш ва бўшашиш кузатилади.  Уларнинг диққати турғун эмас, тезда чалғийди.  Кўпинча, бундай болалар ҳаддан ташқари суст,бир жойда узоқ ўтира олмайди, интизом талабларига қийинчилик билан бўйсунишади, қўзғалувчан ва таъсирчан бўлишади.  Бундай болаларнинг психоневрологик ҳолати тиббий ҳодимлар томонидан церебрастеник синдром сифатида баҳоланади

Files

Yosh olimlar 1926.pdf

Files (248.4 kB)

Name Size
md5:431ed066f481b4771cc9ddffc3420122
248.4 kB Preview Download