Published March 16, 2026 | Version v1

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ТУШУНЧАСИ, ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ МОҲИЯТИ ВА ТАСНИФИ: ПРОФИЛАКТИКА ҲАМДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ НУҚТАИ НАЗАРИДАН

Description

Мақолада гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар жамоат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлигига қаратилган юқори латент, динамик ўзгарувчан таҳдид сифатида таҳлил қилинади. Мазкур тоифадаги қилмишларнинг ижтимоий хавфлилиги фақат содир этилган ҳаракат оқибати билан эмас, балки унинг занжирсимон салбий таъсири — ижтимоий барқарорлик, иқтисодий салоҳият ва криминоген вазиятга кўрсатадиган кўламли таъсири билан баҳоланиши асосланади. Шунингдек, рақамли коммуникациялар ва “контактсиз” тарқатиш усулларининг кенгайиши ҳуқуқбузарликларнинг механизмини ўзгартириб, квалификация ва далиллаш жараёнларини мураккаблаштираётгани очиб берилади.

Муаллифлик ёндашуви сифатида “гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик” тушунчасини ахборот-коммуникация технологиялари, интернет муҳити ва крипто-активлар орқали амалга ошириладиган ҳаракатлар билан кенгайтириш зарурати илгари сурилади. Мақолада ҳуқуқий табиати, объектив томони (тайёрлаш, сақлаш, ташиш, ўтказиш ва ҳ.к.), субъект хусусиятлари ҳамда рақамли макондаги “кибер-наркосавдо” элементларини қамраб олган тасниф таклиф этилиб, унинг профилактик бошқарув (risk management) ва таргетли чора-тадбирларни белгилашдаги амалий аҳамияти ёритилади

Files

356-366.pdf

Files (822.8 kB)

Name Size Download all
md5:eecce0fa94e856323382144757dc3919
822.8 kB Preview Download