Published March 16, 2026 | Version v1
Journal article Open

ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАР ҲУДУДИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК ИСТИҚБОЛЛАР

Description

Мазкур мавзуда қўриқланадиган объектлар ҳудудида қўриқлаш хизматининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари ташкилий-ҳуқуқий, кадрлар, технологик ва бошқарув омиллари кесимида ёритилади. Профилактика фаолияти объект хавфсизлигини таъминлаш, режим талабларига риоя этилишини назорат қилиш, мулк ва моддий бойликларни муҳофаза қилиш, хавф омилларини барвақт аниқлаш ва нейтраллаштириш, шунингдек фавқулодда ҳолатларда тезкор жавоб қайтаришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуи сифатида талқин этилади. Таҳлилда истиқболли йўналишлар сифатида: ваколат ва масъулиятни аниқ белгилаш, стандарт операцион процедуралар (SOP)ни жорий этиш, рискка асосланган профилактик режалаштириш, ахборот алмашинувини рақамлаштириш, видеокузатув ва сигнализация тизимларини интеллектуал таҳлил (антиинтрузия, антифрод, perimeter monitoring) билан уйғунлаштириш, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва хизмат маданиятини ошириш, идоралараро ҳамкорлик ва тезкор алоқа каналларини мустаҳкамлаш каби чоралар асосланади. Хулоса сифатида, профилактика самарадорлигирежимтехнологияинсон омилиназоратинтеграцияси орқали таъминланиши ҳамда натижадорлик KPI ва аудит тизими билан баҳоланиши зарурлиги таъкидланади.

Files

296-305.pdf

Files (765.7 kB)

Name Size Download all
md5:745b46ec1cf71ed2b49879eef2b400b9
765.7 kB Preview Download