Published March 13, 2026 | Version v1
Publication Open

ПАРСИАЛ ЭПИЛЕПСИЯ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРДА КОГНИТИВ БУЗИЛИШЛАРНИ БАҲОЛАШ АСОСИДА ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИЛГАН ДАВОЛАШ ТАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

  • 1. Samarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan

Description

Резюме. Ушбу тадқиқотда парсиал эпилепсия билан касалланган 120 нафар беморда когнитив бузилишлар ва уларнинг клиник хусусиятлари баҳоланди. Беморлар асосий гуруҳ (80 нафар) ва назорат гуруҳи (40 нафар) га ажратилди. Когнитив функцияларни баҳолаш учун МоCА, ММSЕ, Лурия тестлари, Шулте жадваллари, “10 та сўзни эслаб қолиш” тести ва Trail Making Test ишлатилди. Психоэмоционал ҳолат Бек депрессия шкаласи ва Спилбергер–Ханин хавотир шкаласи ёрдамида аниқланди, инструментал текширув сифатида ЭЭГ ишлатилди. Натижалар асосий гуруҳ беморларида хотира, диққат, нутқ ва ижро функцияларида сезиларли пасайиш ҳамда депрессив ва хавотир симптомларининг юқорилиги аниқланишини кўрсатди. Олинган маълумотлар асосида беморлар учун индивидуаллаштирилган даволаш тактикасини такомиллаштириш ва когнитив функцияларни доимий мониторинг қилиш зарурлиги таъкидланди.

Калит сўзлар: парсиал эпилепсия, когнитив бузилишлар, нейропсихологик баҳолаш, индивидуаллаштирилган даволаш тактикаси, психоэмоционал ҳолат

Files

61.pdf

Files (962.6 kB)

Name Size Download all
md5:ea1420fc684c8706a9d6a7e8a2df53c0
962.6 kB Preview Download