Published February 4, 2026 | Version v1
Publication Open

ТРАНСПОРТ ТИЗИМИДА ХИЗМАТ КЎСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

Description

Республикамизда автомобиль транспорти воситаларига хизмат кўрсатиш жараёнини моделлаштириш ва бошқариш, ялпи хизмат кўрсатиш назарияси услублари ва ёндашувлари асосида сочилувчан қурилиш юкларини ташиш технологиясини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва уларни амалда қўллаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга кўпайтириш, 16 та ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларда бошқа ҳудудлар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш; янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва бошқа қурилиш харажатларини камайтириш ҳисобига қурилишга кетаётган вақтни 30 фоизга камайтириш ҳамда қурилиш таннархини 20 фоизга арзонлаштириш, ҳудудларда юклар шаклланишининг асосий нуқталарини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика марказлари тармоғини ташкил этиш ва юк ташиш харажатларини 30 фоизгача камайтириш, бўйича вазифалари белгиланган.

Files

Ilm-fan 0723.pdf

Files (662.0 kB)

Name Size Download all
md5:0bfe4edefb70a77b57365e4c8bec1efc
662.0 kB Preview Download