Published January 24, 2026 | Version v1
Journal article Open

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШДА ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ: ПРОФИЛАКТИКА ИНСТИТУТИ ВА МЕЪЁРИЙ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Description

Мақолада фавқулодда вазиятларни олдини олиш (профилактика) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш йўналишлари ҳуқуқий-доктринал, институционал ва рискка асосланган бошқарув ёндашувлари кесимида таҳлил қилинади. Тадқиқотда фавқулодда вазиятлар профилактикасининг ҳуқуқий моҳияти — рискни идентификация қилиш, баҳолаш ва камайтириш, ердан фойдаланиш ва шаҳарсозлик меъёрлари, инфратузилма барқарорлиги, саноат ва техноген хавфсизлик, аҳолини тайёрлаш, erta огоҳлантириш, мониторинг ва назорат каби компонентлар билан узвий боғлиқ институт сифатида асосланади. Меъёрий базада учрайдиган тизимли муаммолар (коллизиялар, ваколатлар такрорланиши, стандартлар фрагментарлиги, назорат механизмларининг етарли эмаслиги, жавобгарликнинг аниқ эмаслиги) аниқланиб, уларни бартараф этиш учун: “risk-based regulation”, ягона терминологик аппарат, стандарт операцион тартиблар (SOP), идоралараро ахборот алмашинуви ва рақамли мониторинг, профилактика тадбирларини молиялаштириш ва жамоатчилик иштирокини ҳуқуқий мустаҳкамлаш каби таклифлар илгари сурилади. Якунда ҳуқуқий базани модернизация қилиш орқали профилактиканинг самарадорлигини оширишга қаратилган концептуал тавсиялар берилган.

Files

803-813.pdf

Files (422.1 kB)

Name Size Download all
md5:5235791567a6f8e462667397c35142c7
422.1 kB Preview Download