Published October 28, 2025 | Version v2
Journal article Open

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ БОШҚАРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МОДЕЛЛАРИ: ҲОРИЖИЙ ТАЖРИБА, ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАР ВА ҚИЁСИЙ ХУЛОСАЛАР

Description

Мақолада фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишда ҳорижий давлатларнинг ҳамкорлик соҳасидаги тажрибалари қиёсий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув ёндашуви асосида таҳлил қилинади. Тадқиқотда ҳамкорликнинг асосий институционал механизмлари — ягона бошқарув занжири (incident command), идоралараро штаблар, рискка асосланган сценарий режалаштириш, erta огоҳлантириш ва мониторинг тизимлари, ресурслар консолидацияси, логистика ва резервлар бошқаруви, аҳоли билан коммуникация, ҳамда қўшма ўқув-машқлар — тизимли кўриб чиқилади.

Шунингдек, халқаро амалиётда давлат–маҳаллий ҳокимият–хусусий сектор–ННТ ҳамкорлиги, трансчегаравий ахборот алмашинуви, гуманитар ёрдам координацияси, стандарт операцион тартиблар (SOP) ва натижадорликни баҳолаш (KPI) каби элементларнинг роли ёритилади. Маълумотлар ишончлилиги, киберхавфсизлик, ҳуқуқий ваколатлар аниқлиги ва ҳисобдорлик механизмларига оид муаммолар ҳам таҳлил этилади. Якунда миллий тизимга мослаштириш учун илғор хорижий ечимлардан келиб чиқадиган илмий-амалий тавсиялар шакллантирилади.

Files

741-757.pdf

Files (496.4 kB)

Name Size Download all
md5:07b3474220ff08e751dfb51d70482e9f
496.4 kB Preview Download