Published January 14, 2026 | Version v1
Publication Open

ЙИРИНГЛИ СИНУСИТЛАРНИ ДАВОЛАШДА АНТИСЕПТИКЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Description

Резюме. Турли хил дори воситалари ва замонавий технологияларнинг ривожланишига қарамай, умумий септик асоратлардан ўлим даражаси юқорилигича қолмоқда. Ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) энг кенг тарқалган патология бўлиб, умумий касалланиш таркибида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Мавсумий касалликлар даврида уларнинг тарқалиши эпидемия даражасига етади. Кўп ҳолатларда ЎРВИ ни даволаш учун антибиотиклар талаб қилинмагани учун самарали антисептиклардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Йирингли-септик инфекциянинг ривожланишида юқумли агентнинг роли жуда муҳим, чунки клиник кўринишнинг ўзига хослиги ва органлардаги морфологик ўзгаришларнинг хусусиятлари юқумли жараённи келтириб чиқарадиган микроорганизмнинг турига боғлиқ. Сўнгги йилларда янги антисептикларнинг пайдо бўлиши оториноларингологияда янада самарали маҳаллий даволаш имкониятини беради. Бактерицид, спорицид ва антивирал хусусиятларга эга кенг спектрли антисептик Бетадин® ҳақида гапириб ўтмоқчимиз.

Калит сўзлар: антисептиклар, Бетадин, оториноларингология, ўткир респиратор вирусли инфекциялар.

Files

47.pdf

Files (1.1 MB)

Name Size Download all
md5:a6747783beac9a38542fb88667e92b89
1.1 MB Preview Download