Published December 11, 2025 | Version v1

КАРБОН МОНО ОКСИДИНИНГ УРУҒДОНЛАРГА ТАЪСИРИ

  • 1. Bukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan

Description

Резюме. Ис гази — ҳидсиз, таъмсиз ва кўринмас газдир. Чала ёниш жараёнида ҳосил бўлади (масалан, ёқилғи ёниши пайтида).CО нинг гемоглобинга боғланиш қобилияти кислородникидан 200-250 марта юқори. Заҳарловчи таъсири: CО гемоглобинга бирикиб, карбоксигемоглобин (CОHb) ҳосил қилади. Бу кислород ташилишини сезиларли даражада пасайтиради ва натижада кислород етишмовчилиги (гипоксия) юзага келади. Гипоксия асаб тизими, юрак ва қон томирлар ҳамда бошқа органларнинг шикастланишига олиб келади. Узоқ муддатли таъсирлари: CО билан заҳарланишдан кейинги узоқ муддатли ўлим хавфи ошади (масалан, Жанубий Корея тадқиқотларида 2,6 баробар кўп эканлиги аниқланган). Узоқ муддатли салбий оқибатлар: юқумли касалликлар, саратон, эндокрин тизим касалликлари, неврологик, юрак-қон томир ва нафас олиш тизими муаммолари хавфи ортади. Неврологик ва юрак билан боғлиқ нохуш белгилар узоқ давом этиши мумкин. Асосий даволаш усули — кислород терапияси. Беморни тоза ҳавога чиқариш ва кислород маскаси ёрдамида кислород таъминоти зарур. Оғир ҳолатларда босимли кислород терапияси қўлланилади, бу CО нинг организмдан тезроқ чиқарилишига ёрдам беради. Неврологик ва юрак-қон томир симптомлари мавжуд бўлса, қўшимча тиббий текширув ва даволаш талаб этилади.

Калит сузлар: кислород терапияси, карбоксигемоглобин, углерод моно­оксиди (CО)

Files

200.pdf

Files (985.9 kB)

Name Size
md5:d95b581318458e9d96b09234b7a97bda
985.9 kB Preview Download