Published November 27, 2025 | Version v1

БУЮК ИПАК ЙЎЛИДАГИ ҚАДИМГИ МАСКАН

Description

Мазкур мақола қадимги Буюк Ипак йўлида қад ростлаган Ғузор воҳасининг Ўзбекистон тарихи ривожига қўшган ҳиссаси, узоқ давом этган тарихий жараёнлардан асрлар давомида қандай шаклланиб келгани,  Ватанимиз тарихида қандай из қолдиргани ҳақида маълумот беради.

Бронза давридаги қадимги йўллардан бири «Ложувард йўли» деб аталиб, унинг бир тармоғи Бадахшон, Бақтрия ва Марғиёна ҳудудларини Хоразм, Сўғд, Марказий Қозоғистон ва Урал билан боғлаган. Яна бир тармоғи эса, Бақтрия ва Марғиёнани Месопатамия билан боғлаган. Бу йўл Помир тоғларидан бошланиб, Эрон, Олд Осиё, Миср орқали ўтган.

Бадахшон Ложувардининг (Бадахшон-Афғонистон ҳудудида) Ҳинд водийси, Месопатамия ва Мисрдаги фиръавнлар қабрларидан топилиши бу қимматбаҳо тошнинг Қадимги Шарқда ниҳоятда қадрланганлигидан далолат беради.

Мил. авв. III-II минг йилликларда қадимги «Ложувард» карвон йўлининг бир тармоғини Ғузордан ўтганлигини ҳисобга олсак қадимги Тутанхамон пирамидаси қурилган пайтларда Ложувард карвон йўли устида жойлашган Ғузор гуллаб-яшнаган, карвон йўлларида кўплаб шаҳарлар қад ростлаб, савдо муносабатлари ривож топган. Бу фактлар шуни кўрсатадики, Ғузор давлатимизнинг энг қадимги масканларидан бири бўлган.

Шоҳ йўли (мил.ав. VI—IV асрларда). Қадимги йўллардан яна бири, Эрон аҳмонийларининг карвон йўли бўлиб, бу йўлнинг бир тармоғи мил. авв. VI—IV асрларда кичик Осиё шаҳарларини ҳамда Ўрта Ер денгизи бўйидаги Эфес, Сарди шаҳарларини Эроннинг марказларидан бири Суза билан боғлаган бўлса, яна бир тармоғи Эрон-Бақтрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтиб Олтойгача борган. Тарихий адабиётларда бу йўл «Шоҳ йўли» деб аталади.

Ушбу карвон йўлининг Эрон-Бақтрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтиб, Олтойгача ўтган шимолий қисми ҳам бевосита Ғузор сарҳадлари орқали ўтган. Бу ҳам ўша пайтларда Ғузорда савдо-сотиқни гуллаб яшнаганидан далолат беради. Чунки Ватанимизнинг барча савдо йўллари табиий шарт-шароитдан келиб чиқсак Ғузор орқали ўтишга мажбур бўлади. Шунинг учун ҳам Ғузор жунубий ўлкаларни шимол билан боғлайдиган дарвоза вазифасини ўтаган.

Буюк Ипак Йўли. (I асрдан милодий ХVI асргача) Мил. авв. 138 йилда Хитой императори У-Ди Чжан Цянни Ўрта Осиё ерларига жўнатади. Элчи Чжан Цян) Хитойнинг хуннларга қарши курашиши учун иттифоқчи излаб келган эди.

Мил. авв. II-I асрларга келиб, Чжан Цян юрган йўллардан Хитойни Ўрта ва Ғарбий Осиё билан боғлайдиган карвон йўли пайдо бўлади. Кейинчалик бу йўл “Буюк ипак йўли” деб аталиб, умумий узунлиги 12 000 километрни ташкил этади.

Бу йўлнинг бир тармоғи Ғузордан ўтганлиги туфайли миллоддан аввалги I асрдан милодий ХVI асргача Ғузор Буюк Карвон йўлининг гуллаб яшнаган масканларидан бирига айланган.

Files

187-195.pdf

Files (233.1 kB)

Name Size Download all
md5:4c6c10231b5d9b0a9b51b6bc4936b5b3
233.1 kB Preview Download