ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ИЙМОН-ЭЪТИҚОД ТУЙҒУЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Description
Бугун юртимизда эътиқод эркинлиги, ҳақиқий миллий қадриятлар, улардаги динийлик ва дунёвийлик нисбати қандай бўлиши лозимлиги тўғрисида турли-туман фикрлар билдирилмоқда. Ўзбекистонни ислом республикасига айлантириш, турмуш тарзини, ижтимоий муносабатларини шариат талабларига мослаштириш тарафдорлари ҳам йўқ эмас.Бугунги глобаллашув жараёнлари шиддатли кечаётган даврда ёшларни турли хил бузғунчи, бегона ёт ғоялар, турли оқимлар ҳамда миллий қадриятларимизга зид бўлган оммавий маданият таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш долзарб масала ҳисобланади. Мақолада бугунги кунда ёшлар тарбиясида иймон-эътиқод туйғуларини шакллантиришнинг тутган ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган.