ДАВЛАТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ТАЪСИРИ: ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛ
Authors/Creators
Description
Тадқиқотда давлат томонидан соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилаётган бюджет харажатларининг барқарор иқтисодий ўсишга таъсири эконометрик усуллар ёрдамида таҳлил қилинди. 2000-2021 йиллар давомида Жаҳон банкининг ўртадан паст даромадга эга 44 та мамлакат бўйича маълумотлари асосида оддий энг кичик квадратлар усули (Ordinary Least Squares -OLS), Ўзгаришсиз таъсирлар (Fixed Effects), инстурментал ўзгарувчилар (Instrumental Variables (IV – 2SLS)) ва Моментларнинг умумлаштирилган усуллари (GMM) қўлланилган. Ўзгаришсиз таъсирлар модели натижаларига кўра, соғлиқни сақлаш харажатлари иқтисодий ўсишни рағбатлантиради, аммо GMM модели эндогенликни ҳисобга олган ҳолда бу таъсирнинг барқарор эмаслигини кўрсатди. Сарген-Ҳансен тести натижалари инструментал ўзгарувчиларнинг мукаммал эмаслигини кўрсатди. Давлатлар соғлиқни сақлаш харажатларининг миқдори ва самарадорлигини оптималлаштириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкинлиги қайд этилди.
Files
4.3.pdf
Files
(296.9 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:163e461b8fbf30e2a8392aacf5ae3790
|
296.9 kB | Preview Download |