Published November 10, 2025 | Version v1

ЁШЛАР ҚАНОТЛАРИ ОРҚАЛИ ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИДА ЁШЛАР ИШТИРОКИ

  • 1. ROR icon Nordic International University

Description

Мақолада Ўзбекистонда сиёсий партияларда ташкил этилган “Ёшлар қанотлари”нинг ёш авлоднинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдаги роли таҳлил қилинади. Муаллифлар партиялар фаолиятининг 1990-йиллардаги дастлабки босқичларидан то замонавий ривожланиш жараёнигача бўлган ўзгаришларни кўриб чиқиб, ёшлар орасида ватанпарварлик, инсоний қадриятлар ва ижтимоий масъулият тушунчаларини шакллантиришда “Ёшлар қанотлари”нинг аҳамиятини ёритади. Мақолада партияларда ёшлар билан ишлашнинг инновацион механизмлари, уларнинг самарадорлиги, кадрлар ва малака муаммолари ҳамда халқаро тажрибани ўзлаштириш йўналишлари муҳокама қилинади. Шу орқали “Ёшлар қанотлари”нинг партия фаолиятида устувор институт сифатида аҳамияти ва ёшлар иштирокини рағбатлантиришдаги ижобий таъсири илмий асосда намоён қилинади.

Files

9.pdf

Files (376.3 kB)

Name Size
md5:56980d49330677f762a3a55e2fe5ab40
376.3 kB Preview Download