ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ АСАРЛАРИНИНГ ЗИЙНАТЛАНГАН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ
Authors/Creators
Description
Мавлона Жалолиддин Румий (1207–1273) жаҳон адабиёти ва албатта, Турон адабиёти ва маданияти тарихида XIII асрдан бери ўзига хос нуфузли юксак ўринга эгадир. Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон илм аҳли ва адабиётсеварлар мавлонани Алишер Навоий, Лутфий, Паҳлавон Маҳмуд, Мирзо Бобур, Бобораҳим Машраб сингари улуғ шоирлар қаторида танийди. Ўзбек халқи Румийни ўз шоири деб билади.
Унинг асарлари ва маснавийлари юртимизда энг кўп тарқалган қўлёзмалар қаторида туради. Туронда “маснавийхонлик” йиғинлари қадимдан мунтазам ўткзиб турилган. Тадқиқотчилар мазкур маснавийлар олтита дафтардан иборат эканини таъкидлайди. Биргина ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ноёб фондида Жалолиддин Румий маснавийларининг қирққа яқин қўлёзма нусхаси аниқланди. Тадқиқот жараёнида уларнинг орасидаги №1305 рақамли нусхага алоҳида эътибор қаратдик ва унинг зийнатланишини қисқача тавсиф қилдик.
Files
395-398.pdf
Files
(752.3 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:71b3218dbe4ce1149599b084620c804b
|
752.3 kB | Preview Download |