ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ УМУМИЙ ВА МАХСУС ҚИСМЛАРИ ЎРТАСИДАГИ НИСБАТ ҲАҚИДА
Authors/Creators
Description
Умумий ва Махсус қисмлар жиноят қонунининг жуфт таркибий компонентларидир. Умумий ва Махсус қисмларнинг ўзаро муносабатини мақолада фалсафий, ижтимоий-ҳуқуқий ва юридик-техник маъноларда тадқиқ этилаётган нисбат сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Фалсафий маънода бу қисмлар "умумийлик ва хусусийлик" нисбати диалектикаси бўйича бир-бири билан узвий боғлиқдир.
Ижтимоий-ҳуқуқий нуқтаи назардан РФ ЖК Умумий ва Махсус қисмларининг ягоналиги шунда намоён бўладики, иккала қисм ҳам ягона вазифаларга хизмат қилади; иккала қисмнинг меъёрий кўрсатмалари бир хил тамойилларга асосланади; муайян жиноятлар ва улар учун жазоларнинг хусусиятлари иккала қисмда ҳам назарда тутилган. Юридик-техник жиҳатдан Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисмларининг ягоналиги унинг тизимли тузилишидан иборат. Ишда замонавий Россия жиноят қонунининг иккита жуфт таркибий компонентларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари кўрсатиб ўтилган. РФ ЖК Умумий ва Махсус қисмларининг ўзаро нисбати муаммосини янада чуқурроқ ўрганиш истиқболлари Россия жиноят қонунини тузиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда кўринади.
Files
616-624.pdf
Files
(703.9 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:a737af4e246a3177f2e2dbe6cf13f580
|
703.9 kB | Preview Download |