Published September 25, 2025
| Version v1
Publication
Open
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ ЭТИКА ВА ПЕДАГОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МОДЕЛИ, ТУЗИЛИШИ, ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҚЎЛЛАШ ШАРОИТЛАРИ
Description
Муайян педагогик муаммони ҳал этишда илмий моделлаштириш таҳлилий, назарий ва амалий жиҳатларни уйғунлаштирган ҳолда тизимли ечимлар ишлаб чиқиш имконини берувчи муҳим услубий восита ҳисобланади. У таълимдаги мураккаб жараёнлар, шахс ривожланиши, ахлоқий компетенцияларни шакллантириш каби динамик ҳолатларни назарий-амалий тарзда акс эттириш ва уларни бошқариш учун пойдевор вазифасини бажаради.