Published September 23, 2025 | Version v1

AZOTOBACTER CHROOCOCCUM XH2018 ШТАММИ ЭКЗОПОЛИСАХАРИДИДА УРАН (U238) МЕТАЛИ БИОСОРБЦИЯСИ

Description

Тупроқ ва сувнинг оғир ҳамда радиоактив металлар билан зарарланиши ҳозирги кунда энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. Айниқса, оғир саноат ва тоғ-кон металлургия соҳасининг атроф-муҳитга кўрсатаётган салбий оқибати оғир бўлмоқда.

Оғир ва радиоактив металларнинг биологик усулларда зарарсизлантириш бўйича ҳориж ҳамда мамлакатимизда кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Айниқса, микроорганизмлар биомассаси ва айрим биополимерлари – экзополисахаридлари (ЭПС), оқсиллари ёрдамида металларни биосорбция қилиш истиқболли ҳисобланмоқда [1, 2, 3]. Эътиборли жиҳати шуки, микроорганизмларнинг биомассаси ҳам [2], биополимерлари ҳам [1, 3] металларни биосорбция қила олади. Ушбу тадқиқотимизда ўрганилган Azotobacter chroococcum турига мансуб штаммларнинг биомассаси ва биополимерлари ёрдамида бир қатор металлар, жумладан, қўрғошин (Pb), симоб (Hg), кумушни (Ag) фаол биосорбция қила олиши адабиётларда ёритилган [3, 4, 5, 6].

Files

1 (42).pdf

Files (268.5 kB)

Name Size
md5:35f22297a16c6300cf55c46c559f92db
268.5 kB Preview Download