Published July 14, 2025 | Version v1

ИЖИДЖ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАСАВВУРНИ ЮЗАГА КЕЛТИРИШДАГИ ЎРНИ (тезис)

  • 1. Бош прокуратура бошқарма прокурори

Description

Ҳар қандай соғлом тафаккурли инсон шахс сифатида жамият ҳаётига кириб келар экан, уни жамият ҳеч бир монеликсиз қабул қилишини, бегона санамаслигини истайди. Кейинчалик эса ўзининг яхши хусусиятлари билан жамиятда эътироф этилиш, ҳурмат қозониш ва намунали шахс сифатида тилга тушиш учун ҳаракат қилади. Бунга ҳам эришгач, жамият ҳаётига яхши маънода таъсир ўтказиш, уни ислоҳ этиш ва равнақ топтиришда ташаббускор бўлиш, фаоллик кўрсатиш, шу орқали ўз номини тарихга муҳрлашни кўзлайди. Бу мақсадларга эришиш учун инсон бошқалар кўнглига йўл топиши, уларда яхши таассурот қолдириши, ўз шахсига нисбатан ишонч ва қизиқиш (симпатия) пайдо қилиши, атрофига яхши, салоҳиятли одамлар йиғилиши ва эргашиши учун замин яратиши талаб этилади.

Files

43-46.pdf

Files (276.2 kB)

Name Size
md5:85b42427909baa84d9b9ea4a206bd17a
276.2 kB Preview Download