ЭКОЛОГИЯ ҲАҚИДА БУГУНГИ ЎЙЛАР
Authors/Creators
Description
Бутун инсоният иқлим ўзгариши туфайли юзага келаётган сув тақчиллиги, табиий офатларниниг тез-тез такрорланиши, ерларнинг чўлланиш жараёнининиг ўсиши, биохилмахилликниниг камайиши каби муаммоларни ҳал қилишга интилмоқда деб ёзади республика Президенти ўзларининг “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ “ЯШИЛ” ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ ЙЎЛИ” номли янги китобларида.
Табиат ҳамманики, ҳар бир ҳаракатдаги тирик организм табиатдан ўз ҳақини олгиси келади ва барчаси менинг унда ҳаққим бор деган ўй билан яшайди, улғаяди, ўсади ёки ривожланади. Бизни ҳаммамиз узоқ йиллар давомида табиатга нисбатан анчагина эътиборсиз бўлиб, фақатгина ундан олишни ўйладик, табиат чексиз, ундаги барча бойликлар абадий дея, катта хатоликларга йўл қўйганмиз. Мана бугун бутун дунё аҳли бир бўлиб, она табиатнинг қанчалар нозик эканлигини, шу табиатсиз тоза ҳаво, чучук сув, озиқ овқат аталмиш ноз неъматлар йўқлигини, билиб англаб турибмиз.