ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИДА ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Authors/Creators
Description
Аннотация. Мақола Ўзбекистон Республикасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган. Унда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишда давлат органлари ва жамиятнинг масъулиятини ошириш, ҳуқуқий тарғибот фаолиятининг аҳамияти ва қонунчилик базаси кўриб чиқилади. Хусусан, 2014 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун, 2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”ни белгилаш тўғрисидаги ПҚ-2833-сон қарор ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинади. Мақолада Қорақалпоғистон Республикасида 2021-2022 йиллардаги жиноятчилик статистикаси асосида маҳаллаларнинг “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилиши ва улардаги жиноятчилик кўрсаткичларининг ўзгаришлари кўрсатилган. Шунингдек, коррупция, порахўрлик ва бошқа жиноятларга қарши курашишда махсус профилактик чора-тадбирлар, ахборот-тарбиявий ва виктимологик тадбирларнинг аҳамияти таъкидланади. Ҳуқуқий тарғиботнинг самарадорлигини ошириш учун қонунларга “ҳуқуқий тарғибот” тушунчасининг таърифини киритиш таклиф этилади.