Published June 8, 2025 | Version v1
Journal article Open

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Description

Мазкур тадқиқотда электр энергетика соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиниши ва ушбу соҳада прокурор назоратининг аҳамияти таҳлил этилган. Электр энергетикаси иқтисодиётнинг “мотори” сифатида давлат ва жамият ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Шу боис, бу соҳада қонунлар ижросини таъминлаш, фуқаролар ва жамоат манфаатларини муҳофаза қилишда прокурор назоратининг роли беқиёсдир. Тадқиқотда соҳадаги назорат объектлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, давлат органлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари ҳамда прокурор назоратининг умумий, махсус ва жорий вазифалари аниқланиб берилган. Ҳисоботларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилиниб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар келтирилган. Электр энергетика соҳасида прокурор назоратини самарали ташкил этишда рақамлаштириш, платформа ва дастурий таъминотларни жорий қилишнинг аҳамияти, шунингдек халқаро ва трансчегаравий муносабатларнинг таъсирига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Умуман олганда, ушбу соҳада прокурор назоратининг комплекс, тизимли ва мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилиши ҳуқуқий муносабатларда қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилган.

Files

5-12.pdf

Files (352.5 kB)

Name Size Download all
md5:1d16a4cbe9c79f38b1428558edcfcc0f
352.5 kB Preview Download