СУД-ТИББИЙ БИОЛОГИЯДА ДНК ТАҲЛИЛЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ
Authors/Creators
- 1. Республика патологик анатомия маркази врач лаборанти
Description
Суд-тиббий биологияда ДНК таҳлиллари жиноят ишларини тергов қилиш, шахсни аниқлаш ва биологик изларни текширишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу таҳлиллар орқали шахсга хос бўлган генетик маълумотлар аниқланиб, ҳодиса жойида қолдирилган биологик материаллар кимга тегишли экани бўйича аниқ хулосалар чиқариш имкони пайдо бўлади. Замонавий ДНК таҳлил усуллари қаторига ПТР (полимераз занжир реакцияси), СТР-анализ (қисқа такрорланувчи участоклар таҳлили), мтДНА таҳлили (митохондриал ДНК) ва НГС (кейинги авлод секвенирлаш) каби юқори аниқликка эга бўлган технологиялар киради. Ушбу усуллар орқали кичик миқдордаги намунадан ҳам аниқ натижаларга эришиш мумкин. Мазкур мақолада ДНК таҳлилларининг суд-тиббий экспертликдаги аҳамияти ва қўлланилаётган замонавий биотехнологик усуллар ҳақида умумий маълумотлар берилади.