ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ДУРАГАЙ ТУТ ИПАК ҚУРТЛАРИНИНГ МАҲСУЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ОЗУҚА СИФАТИНИ ТАЪСИРИ
Authors/Creators
Description
Мазкур мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг турли агроэкологик ҳудудларида маҳаллий ва хорижий дурагай тут ипак қуртларининг биологик ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари ўрганилди. Тадқиқот доирасида маҳаллий (Ипакчи-1 × Ипакчи-2) ва хорижий (Jingsong × Haoyue, LuJing × HuaYang) дурагайлар САНИИШ-33 ва Жарариқ-2 каби турли тут навлари асосида боқилди. Қуртлар ривожланиши, пилла вазни ва ипак чиқишига озуқа сифати ва генетик омилларнинг таъсири таҳлил қилинди. Натижалар маҳаллий дурагайлар қурт вазни ва пилла ҳосилдорлигида, хорижий дурагайлар эса ипак чиқиши ва ривожланиш даврида устун эканини кўрсатди. Шу асосда, ҳар бир дурагай учун мос тут навини танлаш Қорақалпоғистон шароитида самарали ипак қурти парвариши учун муҳимлиги асосланди.