Published April 26, 2025
| Version v1
Journal article
Open
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликни олиб ташлаш муддатларини ҳисоблаш масалалари
Authors/Creators
- 1. Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси
Description
Судланганликнинг тугалланиши – бу асосий ва қўшимча жазолар ўталгандан кейин қонунда кўзда тутилган муддатлар давомида судланганлик ва унинг оқибатлари бекор бўлиши ҳисобланади. Судланганликнинг тугалланиши ва олиб ташланишининг моҳияти шундан иборатки, содир этган жинояти учун ҳукм қилинган ва жазони ўтаган шахс учун судланганлик билан боғлиқ барча ҳуқуқий оқибатлар бекор бўлади (ЖК 77-модда 4-қисми). Судланганликнинг белгиланиши икки функцияни амалга оширишдан иборат - криминологик ва жиноят-ҳуқуқий.