Published September 15, 2024 | Version v1

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Description

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланган давлатлар қаторида юксалтириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнини янада кенгайтиришда муҳим дастаклардан бири ҳисобланган солиқ механизмини мақбуллаштириш аҳамиятли масалалардан биридир.

Хорижий мамлакатларда амалга оширилган солиқ соҳасидаги ислоҳотлар амалиёти шундан далолат берадики, солиқ юкини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши дастлабки босқичида бюджет даромадларининг камайишига олиб келган. Кейинчалик, ушбу чора-тадбирлар натижасида иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашуви ҳамда корхоналар ва аҳоли томонидан даромадларини яшириш ҳолатидан чиқарилиб, қонунийлаштирилиши ҳисобига давлат бюджети тушумларининг тикланиши юз берган.

Files

M-10.pdf

Files (185.8 kB)

Name Size
md5:fe7dfcf023d9cbde0a2018aa92fa99dc
185.8 kB Preview Download