ЎЗБЕКИСТОНДА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН ВА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Authors/Creators
Description
Уй-жой коммунал хўжалиги, коммунал хизматларга тариф сиёсати, энг муҳими аҳолининг уй-жой коммунал хизматларига бўлган эҳтиёжларини тез муддатда қондириш, самарали ва ўз вақтида таъминлаш имкониятига эга бўлмаган самарасиз бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳар доим ҳам давлат бошқарувидаги долзарб вазифалар сифатида қаралади. Шу муносабат билан мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Маълумки, коммунал хўжалик соҳаси узоқ йиллардан буён кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун
2019 йилдан бошлаб тармоқда давлат-хусусий шериклик бўйича инвесторлар билан ҳамкорликда ишлашни бошлаймиз” деган фикрни илгари сурди.