АНВАРШОҲ КАШМИРИЙ ВА У ЯШАГАН ҲИНДИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲОЛАТИ
Authors/Creators
Description
Ушбу мақолада XIX аср охири XX аср ўрталари Ҳиндистон тарихида диний-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ҳамда бу даврда яшаб ижод қилган маърифатпарварларнинг фидокорликлари ёритилган. Хусусан Ҳиндистоннинг Кашмир вилоятида туғилиб ўсган Анваршоҳ Кашмирийнинг ислом илмларига қўшган ҳиссаси ва у яшаган давр акс эттирилган. Инглиз мустамлакачилари томонидан мусулмон ва ҳиндуийлар ўртасида чиқарилган низолар, бунинг оқибатига юзага келган парокандалик қисқача айтиб ўтилган. Анваршоҳ Кашмирий ҳам мана шундай қийин ва таҳликали замонда яшаб ижод қилган. Барча диний илмлар ривожида ўз ҳиссасини қўшган.