Published September 23, 2023
| Version v1
Journal article
Open
РОССИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ СИЁСАТИ
Authors/Creators
Description
Россия Ўрта Осиёнинг катта қисмини босиб олиши ва Туркистон генерал-губернаторлигини ташкил қилишидан анча олдин унинг ҳукмрон доиралари ҳамда илмий жамоатчилигига маҳаллий халқларнинг кўҳна тарихга, бой маънавий меросга, анъанавий таълим тизимига ҳамда маданиятнинг анъанавий шаклларига эгалиги яхши маълум эди. Туркистон ҳудудида истиқомат қилувчи халқларнинг инсоният маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси жаҳон сивилизацияси тараққиётининг муҳим омили сифатида баҳолаб келинганди.