Published September 13, 2023
| Version v1
Journal article
Open
РОМАНО-ГЕРМАН ВА АНГЛО-САКСОН ҲУҚУҚИДА ШАРТНОМАЛАРНИНГ ШАРҲЛАНИШИ (ТАЛҚИН ҚИЛИНИШИ)
Authors/Creators
Description
Шартноманинг шаҳрланиши (талқин қилиниши) деганда томонларнинг шартномадан кўзланган умумий ниятини аниқлашни тушунишимиз мумкин. Бу аниқлаш асосан икки хил ёндашув орқали амалга оширилади. Биринчиси субъектив ёндашув ҳисобланиб, бунда оферент томонидан билдирилган ҳохиш-ироданинг акцептант томонидан қандай тушунилиши англашилади. Иккинчиси объектив ёндашув ҳисобланиб, бунда оферент ҳохиш-иродасининг бошқа оқилона шахс томонидан тушунилишини англаймиз.