АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ АС-САМАРҚАНДИЙНИНГ АҚИДАВИЙ ТАЪЛИМОТИ "КИТОБ АТ-ТАВҲИД"ИДА ҚУРЪОНШУНОСЛИК РИВОЖИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Description
ЖЎРАЕВ Зиёвуддин Муҳитдинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик факультети “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси DSc докторанти +99899 8931970 +998772511970(+телеграм). juraev741@mail.ru Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Тарих факультети “Манбашунослик ва архившунослик” кафедраси в.б.доценти, т.ф.ф.д. (PhD) https://doi.org/10.5281/zenodo.8070850 Аннотация: Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг “Китоб ат-тавҳид” асарида ақидавий таълимотларни самарали ҳал этиш учун истифода этилган Қуръони Карим оятларидан мавзулар бўйича истидлол келтириш методологияси таҳлил этилган. Бунда тадқиқотчилар муаммосини ижобий ҳал етиш мақсад қилинган, бўлиб, мазкур мақола асосида ҳаётий масалаларга Қуръони Каримдан осонгина ечим излаш усуллари тезлашади. Оқибатда тадқиқотчида Қуръоншунослик илмларидан муаммоларни тезкор ҳал этиш салоҳияти ошишига олиб келади. Шу асосда Қуръоншунослик тарихи ва тараққиётига назар ташланади.