Мамлакатлар келажагининг коммуникация ва транспорт тизимига алоқадорлиги
Description
Мақолада ижтимоий муносабатларнинг меваси бўлган жамиятнинг вужудга келиши одамларни ибтидоийлик давридан қутқарганлиги ҳамда жамиятнинг вужудга келиши, одамлар турмуш тарзида коммуникациянинг мавқеини кучайишига, транспортга бўлган эҳтиёжнинг вужудга келишида ва унинг кейинги ривожланишидамуҳим аҳамият касб этганлигилиги таҳлил этилган.
Калит сўзлар: жамият, эҳтиёж, йўл, транспорт, коммуникация.
В статье анализируется тот факт, что создание общества, являющееся плодом общественных отношений, спасло людей от первобытных времен, и что создание общества сыграло важную роль в укреплении позиции общения в образе жизни людей, появлении потребность в транспорте и его дальнейшее развитие.
Ключевые слова: общество, потребность, дорога, транспорт, связь.
The article analyzes the fact that the creation of society, which is the fruit of social relations, saved people from primitive times, and that the creation of society played an important role in the strengthening of the position of communication in people's lifestyle, the emergence of the need for transportation and its further development.
Key words: society, need, road, transport, communication.
Илмий мулоқотда, оммавий ахборот воситаларида ва умуман кундалик турмушда қўлланиладиган ибора ва тушунчалар ўзининг қамраб олиш доирасига кўра турли хил даражада бўлади. Баъзи сўзлар тор маънони берса, бошқалари жуда кенг маънода қўлланилади. Ижтимоий муносабатлар тушунчаси жуда кенг маънодаги тушунчадир. Ижтимоий муносабатлар – инсон онгли фаолияти натижасида яратилган ва шакллантирилган мураккаб система бўлиб, унда барча соҳалар ҳамда йўналишлар доирасида ўзаро муносабатлар ўрнатилган бўлади. Транспорт ва коммуникация тизими ҳам ана шу муносабатларнинг ажралмас таркибий қисми сифатида намоён бўлади. Ижтимоий муносабатлардаги барча соҳалар ҳамда йўналишлар ўзаро детерминистик алоқадорликда бўлиб, доимо бир-бирини тақозо этиб келган. Илмий ибора билан айтганда, «Ижтимоий муносабатлар учун ўзаро алмашинув парадигмаси бир бутунликдаги яхлит тизимдир
Ижтимоий муносабатларнинг меваси бўлган жамиятнинг вужудга келиши одамларни ибтидоийлик давридан қутқарган. Жамиятнинг вужудга келиши, одамлар турмуш тарзида коммуникациянинг мавқеини кучайишига, транспортга бўлган эҳтиёжнинг вужудга келишида ва унинг кейинги ривожланишидамуҳим аҳамият касб этди. Аввал оила, кейин уруғ ва қабила бўлиб яшашни ўрганган одамлар жамоасини аввалгидай тор ҳудуд доирасида яшаш қониқтирмай қолган. Энди улар атроф муҳитдан ўзларига яшаш учун қулай жой излай бошлашган[1].
АСОСИЙ ҚИСМ
Шу мақсадда теварак атрофдаги катта-катта ҳудудларни ўрганишган, ўзлаштиришган. Бунинг учун янги-янги йўллар, сўқмоқлар очишган. Қулай жой топилгач эса, шу ерда ўрнашишган. Ушбу манзилгоҳлар ўрнида, вақт ўтиши билан шаҳарлар вужудга келган. Бундан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, қадимий шаҳарлар ҳар томонлама мақбул бўлган ерда, жумладан, коммуникация масалалари ечим топган ҳудудларда барпо этилган. Ана шундай қулай жойда қад ростлаган шаҳарларнинг истиқболи ҳам юксак бўлган. Қадимги юнон алломаси Платон ибораси билан айтганда ҳақиқий шаҳар бу «...Одамларнинг таҳсинга лойиқ одатлари ваахлоқирўёбгачиқишигашартшароит яратилган, жойлашган ери, табиий шароити қулай, яъни унга аҳоли учун озиқовқат ва бошқа зарур нарсаларни олиб келиш мумкин бўлган шаҳардир». Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, буюк юнон алломасининг бу мулоҳазаси тўғридан-тўғри коммуникацияга дахлдордир[2]. Чунки, аҳоли учун озиқовқат ва бошқа зарур нарсаларни олиб келиш мумкин бўлган, деган жумла қўлланилмоқда. Зарур нарсаларни олиб келиш учун нима бўлиши керак?
Албатта, йўллар бўлиши керак. Шаҳарни бошқа ҳудудлар билан боғловчи йўллари қанча кўп бўлса ва шаҳар минтақалараро йўл бўйида жойлашган бўлса, шак-шубҳасиз бу шаҳар ривожланади[3]. Шунда, Афлотун айтганидек, бундай шаҳарларга ҳаёт учун, тараққиёт учун керак бўладиган ҳамма нарсаларни келтириш имконияти бўлади. Бундай шаҳарларда, ҳаётий зарур бўлган нарсаларга танқислик кўзатилмайди. Чунки исталган ҳудуддан керакли маҳсулотлар пешма-пеш келтирилаверилган. Буни исботлаш учун ортиқча уриниш ҳам шарт эмас. Оддийгина, тарихда машҳур бўлган ва ҳозирги кунда ҳам мавжуд бўлган, бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган шаҳарларнинг географик жойлашувига, ички ва халқаро йўллар силсиласида тутган ўрнига қарасак бас, ҳаммаси ойдинлашади. Негаки, маълум ва машҳур шаҳарларнинг ҳаммаси географик қулай ҳудудда ва транзит йўллар кесишган нуқтада жойлашган. Жумладан, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Термез каби шаҳарларимиз худди шундай муҳим чорраҳаларда жойлашганини кўришимиз мумкин. Биринчидан, ушбу шаҳарлар ҳудуддаги маҳаллий ички йўллар марказида жойлашган. Иккинчидан, Шарқ ва Ғарбни боғлаган, инсоният тарихидаги энг узун карвон йўли бўлган «Буюк ипак йўли» нинг тармоқлари ҳам мазкур шаҳарлардан ўтган. Ўз навбатида, бу омиллар шаҳарларнинг гуллаб-яшнашига имкон берган. Ушбу омиллар, бошқа мамлакатлардаги йирик саноат ва маданий марказларга айланган шаҳарларнинг шаклланишида ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этганлигини ишонч билан айтишимиз мумкин. Демак, йўлларнинг кўплиги, мақбул коммуникацион тизимнинг мавжудлиги шаҳарлар учун сув ва ҳаводек зарурдир.
Кишилик жамияти ривожидаги кўп асрлик ушбу тарихий ҳақиқат, айни кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган[4]. Ҳозир ҳам, замонавий дунёда йўл – коммуникация масалалари ўз устуворлигини сақлаб келмоқда. Дунё сиёсий харитасига назар ташласак, ушбу мулоҳазамиз ўз тасдиғини топади. Маълумки, ҳозирги кунда жаҳонда 230 ортиқ давлатлар мавжудлиги таъкидлаб келинади. Бу давлатларнинг майдони, аҳолисининг сони, ривожланиш даражаси ҳар-хил.Масалан: АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Буюк Британия, Германия, Япония, Испания, Италия, Жанубий Корея, Сингапур, Малазия, Саудия Арабистони, БАА, Қувейт ва бошқалар. Собиқ иттифоқ ўрнида вужудга келган Латвия, Литва, Эстония каби давлатлар. Ушбу давлатларнинг ҳаммасида йўл – коммуникация масалалари тўлиқ ўз ечимини топган. Яъни, бу давлатлар тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имконига эга. Ва айтиш мумкинки, бундай имкониятнинг мавжудлиги ушбу давлатларнинг бугунги мавқейига эришишида ҳал этувчи омиллардан бири бўлган. Айни дамда ҳам жуда катта имконияларга эга бўлган жаҳоннинг етакчи давлатлари қўшимча йўл – коммуникация йўлакларини очиш бўйича ҳам рақобатлашишмоқдалар[5]. Негаки, янги транспорт коридорларини очилиши иқтисодий салоҳиятини ошишига ва сиёсий таъсир доирасини кенгайишига олиб боради. Бундай курашлар Европада, Кавказда ва Осиё минтақасида кескин тус олмоқда. Албатта, янги транспорт коридорларини очилиши, озми кўпми минтақадаги ривожланаётган давлатларнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётига ўз таъсирини кўрсатади. Табиийки, бу таъсир кўпроқ ижобий характерда бўлади. Бунинг боиси, йўлларнинг қурилиши ва йўлларда транспортларнинг гавжум бўлиши, йўл бўйидаги ҳудудлар ривожига қулай шароит яратади. Шу сабабли, ривожланаётган мамлакатлар ҳам, янги транспорт коридорларини яратиш лойиҳаларида иштирок этишни маъқул кўрмоқдалар. Ана шундай лойиҳалардан бири, Хитой томонидан илгари сурилган «Бир макон, бир йўл» деб номланади.
Шу кунгача, «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасида икки бор халқаро форум ўтказилган: биринчиси, 2017 йилда ўтказилган; иккинчиси, 2019 йилда ўтказилган. Иккала форум юксак даражада ўтказилиб, уларда халқаро ҳамкорликка оид кўплаб долзарб масалалар муҳокама этилган. Мазкур лойиҳанинг Ўрта Осиё республикалари учун, хусусан, Ўзбекистон учун аҳамияти катта. Чунки, «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси Ўзбекистонга жаҳон бозорига чиқиш, шу мақсадда янги коммуникация йўлларини очиш учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда. Буни тўғри англаган Ўзбекистон дастлабки кунларданоқ, «Бир макон, бир йўл» лойиҳасини маъқуллади ва унинг фаол аъзосига айланди[6]. Лойиҳа миқёсида амалга оширилиши керак бўлган маҳаллий ва халқаро транспорт йўлларини қуриш ишларини жадал суръатларда олиб бормоқда. 2016 йилда Фарғона водийси билан боғловчи Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўлининг ишга туширилиши эзгу мақсад йўлида олға ташланган катта қадам бўлган. Ушбу йўлнинг қурилиши билан Хитойгача бўлган масофа 270 километрга қисқарадиган бўлди.
ХУЛОСА
Эндиги асосий вазифа Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг қурилишидир. Келгусида мазкур темир йўл линиясининг ишга туширилиши мамлакатимиз иқтисодиёти учун кенг имкониятлар эшигини очишига шубҳа йўқ[7]. Бу имкониятлар қуйидаги омиллар билан белгиланади: биринчидан, ушбу темир йўл орқали Ўзбекистон Хитойга, Хитой орқали Ўрта ва Узоқ Шарқ мамлакатларига тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлади; иккинчидан, мазкур минтақалараро ўзаро юк ташиш вақти 5 – 6 суткага қисқартирилади; учинчидан, Ўзбекистон ҳудудидан Шарқ билан Ғарбни боғловчи халқаро йўл ўтади. Натижада транзит юклардан олинувчи маблағлар бюджетни янада тўлдиришга хизмат қилади.
Бироқ, бу ҳозирча, келгусидаги режалар бўлиб турибди. Ушбу темир йўл қурилиши учун маълум бир тайёргарлик ишларини кўриш тақозо этилади. Темир йўл линияси ўтадиган довонларда тунеллар, кўприклар қуриш, электр линиясини улаш, вокзаллар ва станциялар барпо этиш ва бошқа ишлар режалаштирилмоқда. Энг аввало, мазкур лойиҳани руёбга чиқариш учун маблағ топиш, сармоя киритиш вазифаларини ҳал этиш жараёни кетмоқда.
АДАБИЁТЛАР
- Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022) ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА КОММУНИКАЦИЯ ВА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ. Academic research in educational sciences, 3 (TSTU Conference 1), 403-407.
- Salimov B.L. The philosophical role of dialectical categories in human life. Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences. Volume: 1, lssue 6, 2021. -Р.406-410.
- Salimov Bakhriddin Lutfullaevich. The Importance of Sea Transport in the Communication System. WEB OF SYNERGY: International Interdisciplinary Research Journal. 2023. Volume 2 Issue 1, 272-275.
[1] Salimov B.L. The philosophical role of dialectical categories in human life. Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences. Volume: 1, lssue 6, 2021. -Р.406-410.
[2] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022) ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА КОММУНИКАЦИЯ ВА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ. Academic research in educational sciences, 3 (TSTU Conference 1), 403-407
[3] Salimov Bakhriddin Lutfullaevich. The Importance of Sea Transport in the Communication System. WEB OF SYNERGY: International Interdisciplinary Research Journal. 2023. Volume 2 Issue 1, 272-275.
[4] Salimov Bakhriddin Lutfullaevich. The Importance of Sea Transport in the Communication System. WEB OF SYNERGY: International Interdisciplinary Research Journal. 2023. Volume 2 Issue 1, 272-275.
[5] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022) ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА КОММУНИКАЦИЯ ВА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ. Academic research in educational sciences, 3 (TSTU Conference 1), 403-407
[6] Salimov Bakhriddin Lutfullaevich. The Importance of Sea Transport in the Communication System. WEB OF SYNERGY: International Interdisciplinary Research Journal. 2023. Volume 2 Issue 1, 272-275.
[7] Бахриддин Лутфуллаевич Салимов (2022) ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА КОММУНИКАЦИЯ ВА ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ. Academic research in educational sciences, 3 (TSTU Conference 1), 403-407
Files
Files
(28.4 kB)
| Name | Size | |
|---|---|---|
|
md5:e76c96997954b9e41f9e2236860c8246
|
28.4 kB | Download |