БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА КИТОБХОНЛИК ФАОЛИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Description
Бугун мамлакатимизда халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китоб мутоаласига қизиқишларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги Ф-4789-сонли “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китоб мутоаласига қизиқишларини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши [3] юртимизда инсон маънавий тараққиётига қўйилган пойдевор бўлди. Зеро, ҳар бир давлатнинг куч-қудрати билимли, заковатли, эртанги кунига ишона оладиган ёшларидир. Фармойишдан кўзланган асосий мақсад, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёш авлодни китоб ўқишга, хусусан, бадиий адабиётларни ўқишга ўргатиш, асосийси, билимли ва бахтли қилишдан иборатдир.