Published June 10, 2023 | Version v1

ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ КАМАЙТИРИШ ВА ҚАШШОҚЛИКНИ ТУГАТИШ ЙЎЛЛАРИ

Description

Жаҳондаги глобал муаммолардан бири аҳолини “камбағаллигини” қисқартириш ва қашшоқликни тугатиш дунёдаги ҳамма давлатлар олдидаги муаммолардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда хорижий экспертларнинг берган баҳосига биноан 1991 йили умумий аҳолининг 75 фоизи камбағаллик чегарасида турган бўлса, бу кўрсаткич 1994 йили 44,5 фоизни, 1996 йили 31,3 фоизни, 1998 йили 28,7 фоизни, 2000 йили 25,2 фоизни, 2002 йил 20,2 фоизни, 2021 йили 15 фоизни ташкил этганлиги, вилоятларда камбағаллик чегарасидан пастда яшаётган аҳоли Сурхондарёда 14,69 фоиз, Фарғонада 14,47 фоиз, Наманганда 15,35 фоизни ташкил этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек “Ҳудудларда, айниқса қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги сир эмас. ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд. турли ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-15 фоизни ташкил этади. Бу ўринда гап кичкина рақамлар эмас, балки аҳолимизни 4-5 миллионлик вакиллари ҳақида бормоқда”.

Files

64.pdf

Files (131.1 kB)

Name Size
md5:2f6c52fb80940d4a9a900bc31dbcfa20
131.1 kB Preview Download