Published May 30, 2023 | Version v1

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА ҚЎШИМЧА ЖАЗОЛАРНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА МАЗМУНИ

Description

Мазкур мақолада жиноят ҳуқуқида қўшимча жазоларнинг тушунчаси ва мазмуни таҳлил қилинган. Бунда қўшимча жазонинг моҳияти юзасидан миллий ва хорижий олимларнинг қарашлари, миллий қонунчиликда бу борада белгиланган нормалар ҳамда ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларида қайд этилган тушунтиришларга эътибор қаратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида қўшимча жазолар сифатида тайинланиши мумкин бўлган жазо турлари, уларни қўллаш шартлари ва уларнинг мазмуни, бундай жазони ўташдан озод қилиш шартлари, бу борада судланганлик, амнистия ва афв этиш масалалари 43, 45, 52, 69, 73, 76 ва 80-моддаларида ҳуқуқий тартибга солинган. Шунингдек, мақолада қўшимча жазоларнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг асосий жазолар билан ўхшаш жиҳатлари ҳамда жиноят қонунчилигида қўшимча жазоларнинг зарурати каби масалалар юзасидан атрофлича фикр билдирилган. Ушбу мақолада амалга оширилган таҳлиллар асосида жиноят ҳуқуқида қўшимча жазолар тушунчаси мазмунига таъриф берилган.

Files

361-373.pdf

Files (303.2 kB)

Name Size Download all
md5:1f51cd097d5809ea386abbca517731d0
303.2 kB Preview Download