Published June 7, 2023 | Version v1

ЗДРАВЫЙ СМЫСЛ, ТРУДОЛЮБИЕ, ХОЗЯЙСКИЙ ПОДХОД

Description

Деҳқончилик ҳар доим оқиллик ва меҳнатсеварликка таянади. Ўсимлик ўз дардини айтолмайди. Уни парваришлаётган деҳқон ер билан тиллаша билиши, ниҳоллар билан диллаша олиши керак. Қайси уруғ серҳосиллигини, ерни экишга тайёрлаш, унинг муддатлари, усуллари, кўчат қолдириш, озиқлантириш, суғориш, бегона ўтлар, ҳар хил касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чораларини аниқ билиши, ҳосилни сифатли етиштириш, териб олиш, сақлаш, харидор топиб, маҳсулотни сотиш сингари юмушларни ташкил эта олиши керак. Деҳқоннинг куну тун қилган заҳмати йўқдан бор қилади, элни боқади ва кийинтиради. Бугунги кунда бу ишларни замонавий техника ва инновацион технологияларсиз амалга ошириш мушкул. Бу уни ҳаёт билан ҳамнафас яшашга, илм асосида иш  юритишга ундайди. Сиртдан қараганда, буларнинг бари ҳаммага маълум азалий гаплардек туюлади. Лекин уларга амал қилмаслик ёки парваришлаш занжиридаги бирор ҳалқанинг узилиши оқибатида ҳосил тош босмай ёхуд у харидор талабига жавоб бермай қолганида аттанг дейиш билан даромад буромадга айланади, йиллик меҳнат зое кетади. Алқисса, замонавий деҳқончилик азалий тажрибаларни инновацион технологияларга уйғунлаштиришни талаб этади. Касб тақозоси, илмий изланишлар эҳтиёжи туфайли юртимизнинг кўплаб ҳудудларида бўлишга, деҳқончилик ишларини кўп йиллар мобайнида кузатиш, таҳлил қилиш, улардан хулосалар чиқаришга тўғри келган.

Files

4.11.pdf

Files (608.8 kB)

Name Size Download all
md5:b2e87fb18cee35d465f9d2c191057a3f
608.8 kB Preview Download