ТАБИИЙ ОФАТ ЮЗ БЕРГАН ҲУДУДЛАР ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ТИКЛАШДА ЭКОЛОГИК ҲАВФСИЗ БИОПРЕПАРАТЛАР ВА УЛАРНИНГ КОМПОЗИЦИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ЧОРАЛАРИ
Description
Маълум бўлишича, Микрозим сериясининг биологик препаратларини жорий этиш, биринчи навбатда, экилган уруғларни сақлашга, экинларнинг вегетатив ўсиш муддатини қисқартиришга олиб келади, уруғларнинг 95-100% униб чиқишини таъминлайди. Бундан ташқари униб чиққан ўсимликларнинг турли қисмларида содир бўладиган метаболик жараёнларнинг кучайиши, экилган уруғлар ва ўсаётган экинларнинг касалланишини камайтиради, тупроқни углерод, азот, макро ва микроэлементлар манбалари билан бойитади, тупроқ шўрланишини камайтиради, минерал ўғитлардан фойдаланишни камайтиради, ва энг муҳими, қишлоқ хўжалиги экинларини этиштиришнинг муқобил усули бўлиб, маҳаллий Микрозим сериясининг бошқа хорижий биопрепаратлардан кўра афзаллик томонларини намоён этади. Шу билан бир қаторда препарат таркибидаги мавжуд продуцентлар тупроқларда тўпланиб қолган пистицедларни парчалашда ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.