Published May 30, 2023
| Version v1
Conference paper
Open
ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ "ҚУТАДҒУ БИЛИГ" АСАРИ ЖАҲОН АДАБИЙ ЖАРАЁНИДА
Authors/Creators
Description
“Қутадғу билиг”нинг дунёда фақат уч нусхаси – Вена, Қоҳира, Наманган нусхаси мавжуд. Мазкур асар ҳақидаги дастлабки маълумот ва ундан айрим намуналар Европада 1823 йилда француз шарқшуноси Жуаберт Амеде томонидан “Journal Asiyatique”да нашр этилди.
Бу асарни атрофлича ўрганиш бизнинг замонамиз учун ҳаётий заруратдир. Айниқса, ундаги бадиий таъсир кучининг қандай омилларга боғлиқ эканлиги, бу омилларнинг юзага чиқиш имкониятлари, бу имконлардан Юсуф Хос Ҳожибнинг фойдалана олиш маҳоратини тадқиқ этиш адабиётшунослигимиз учун кўпдан-кўп янги хулосалар бериши табиий.