ЧAККA-ПAСТКИ ЖAҒ БЎҒИМИ ДИСФУНКЦИЯСИНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ, ЭТИОЛОГИЯСИ, ПAТОГЕНЕЗИ ВA ДAВОЛAШ УСУЛЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИНИ
Description
Стоматологик касалликлар орасида чакка-пастки жағ бўғимининг фаолият бузилишлари синдромлари ўзининг кенг тарқалганлиги, ташхислаш ва даволашда мураккаблиги билан алоҳида ўрин эгаллайди. Илмий манбаларда сўнгги йигирма йил давомида ўтказилган эпидемиологик тадқиқотлар чакка-пастки жағ бўғими патологияси болалар ва ўсмирлар орасида 20% гача, катта аҳоли орасида 80% гача кузатилиши қайд этилган. Шу билан бирга чакка-пастки жағ бўғими патологияси мавжуд беморлар орасида бўғим фаолияти бузилиши синдромлари устунлик қилиши ҳамда 78,3% дан 95,3% гача кузатилиши патологиянинг кўп тарқалганлигидан гувоҳлик қилади.