"ВОЗМОЖНОСТИ ПРИМЕНЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ И ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В РАЗВИТИИ СФЕРЫ УСЛУГ И СОКРАЩЕНИИ БЕДНОСТИ" (ЧАСТЬ I)
Description
Анъанавий илмий-амалий конференция материалларида рақамли ҳамда
инновацион технологиялардан фойдаланиш шароитида хизмат кўрсатиш ва таълим
хизматлари соҳаларини ривожлантириш муаммолари ва уларнинг ечимлари, соҳанинг
алоҳида тармоқлари самарадорлигини ошириш истиқболларига оид масалалар
ёритилган. Унда инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида соҳанинг назарий
ва методологик муаммолари ва уларни ҳал қилишнинг стратегик йўналишлари, хизмат
кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлиги, фаровонлиги, яшаш сифати ва даражасини ошириш
масалалари, туризм соҳаси самарадорлигини ошириш механизмлари, ривожлантириш
тенденциялари ва истиқболлари, менежмент ва маркетингни, инвестицияларнинг ўрни
ва молиявий муносабатларни, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил, аудит ва
статистика фанларини такомиллаштириш масалалари, рақобатбардош кадрларни
тайёрлашни такомиллаштириш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган илмий-назарий
ва амалий тавсияларга бой мақола ва тезислар ўрин олган.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талабалари,
магистрлар, таянч докторантлар, докторантурада таҳсил олувчилар, мустақил
изланувчилар ва соҳа мутахассисларига мўлжалланган.