Published May 18, 2023 | Version v1

ҲУДУДИЙ ҚУРИЛИШ КОМПЛЕКСИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИНИ АНИҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ

  • 1. СамДАҚУ, ―Қурилиш иқтисодиѐти ва менежмент‖ кафедраси проф.в.б.

Description

Янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт 
стратегиясида ―Мамлакатда инвестиция 
муҳитини янада яхшилаш ва унинг 
жозибадорлигини ошириш, келгуси беш 
йилда 120 миллиард АҚШ доллари, 
жумладан 70 миллиард доллар хорижий 
инвестицияларни жалб этиш чораларини 
кўриш‖ мақсади белгиланганлиги қурилиш 
комплекси олдига катта вазифаларни 
қўймоқда.[1] Бундай ҳажмдаги 
инвестицияларни ўзлаштириш учун қурилиш 
ташкилотларининг ишлаб чиқариш 
салоҳиятини янада юқори поғонага кўтариш 
зарур бўлади. Бунда қурилишда ишлаб 
чиқариш салоҳиятини баҳолаш услубиятини 
такомиллаштириш муаммоси долзарб 
бўлмоқда, чунки қурилиш объектининг ўзига 
хослиги ташкилотларнинг имкониятларига 
махсус талаб қўяди. Масалан, 2022 йил 
маълумотлари бўйича фақат ижтимоий 
соҳада 4307,4км узунликдаги сув 
тармоқлари, 37,5км узунликдаги газ 
тармоқлари, 166571 ўринга мўлажлланган 
мактаблар, 4700 ўринга мўлжалланган олий 
таълим муассасалари, 14189 минг кв.метрлик 
турар жойлар ва кўплаб бошқа объектлар 
ишга туширилди.[2] Кўриниб турибдики, 
қурилаѐтган объектларни функционал 
вазифалари, констркутив жиҳатлари ва 
шунга ўхшаш ишлар мазмуни билан фарқ 
қилади. 

Files

616-618.pdf

Files (1.4 MB)

Name Size
md5:3147e41e35572dac4e33a84e62733ef7
1.4 MB Preview Download