ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Description
Ушбу мақолада тадкиқот мавзусининг долзарблиги, профилактика инспекторининг безорилик жинояти профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштириш буйича тушунчаси, профилактика чора-тадбирларининг бугунги кундаги ҳолати ва амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари. Бундан ташқари профилактика инспекторининг безорилик жинояти профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштириш бўйича нормаларнинг амалиёт таҳлили ҳамда ушбу фаолият бўйича юритиладиган процессуал хужжатлар, ушбу фаолиятдаги муаммо ва камчиликлар, шунингдек, айрим турдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар. Профилактика инспекторининг безорилик жинояти профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этиш бўйича илғор хориж тажрибаси ҳамда миллий қонунчилигимиздан фарқли ва ўхшаш томонлари, шунингдек, юқорида келтириб ўтилган жиҳатларидан фойдаланган ҳолда ушбу фаолиятни такомиллаштириш йўналишлари ёритиб ўтилган.