Published March 25, 2023 | Version pdf

ЁШ БОЛАЛАРДА СИМПТОМАТИК ЭПИЛЕПСИЯНИНГ КЛИНИК КЕЧИШИ ВА НЕЙРОФИЗИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Description

ЖССТ маълумотларига кўра, сайёрамиздаги ҳар 150 кишидан бири    эпилепсия  азият чекади. Уларнинг 20-30 фоизи ҳаёт давомида бу ҳолатга ҳамроҳ бўлади. Кўпинча эпилепсия табиатда туғма (бирламчи) ҳисобланади (3,5). Бу идиопатик эпилепсияларни бу ёш гурухларида тарқалишига сабаб хисобланади. Бироқ охирги йилларда травматизация жараёнларини ортиб бориши, турли соматик касалликларни бош мияни зарарланиши билан кечиши симптоматик турдаги эпилепсияларни ортиб боришига олиб келди (1,2,).

Ёш болаларда туғруқдаги патология, перинатал даврдаги зарарланишлар, хомила ичи инфекциялари ва турли бошқа сабаблар айнан симптоматик эпилепсия ривожланишига сабаб бўлмоқда. Бундан келиб чиқиб ёш болаларда симптоматик эпилепсияларни келиб чиқиши, патогенетик механизмлари, клиник намоён бўлиши ва нейрофизиологик хусусиятлари диагностикада катта ахамиятга эга (4).

Files

BEST..ЁШ БОЛАЛАРДА СИМПТОМАТИК ЭПИЛЕПСИЯНИНГ КЛИНИК КЕЧИШИ ВА НЕЙРОФИЗИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ..pdf