МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГА ТАЙЁРЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Authors/Creators
Description
Боланинг мактабга тайёрлиги унинг жисмоний ва руҳий ривожланиши, саломатлиги, ақлий ва шахсий ривожланиши билан аниқланади, яъни бунда бутун омиллар мажмуаси аҳамиятга эга бўлади. Л.И. Божович томонидан психология боланинг морфологик, функционал ва руҳий ривожланиш даражасини аниқловчи «мактаб етуклиги» тушунчаси киритилган бўлиб, унга кўра тизимли ўқитиш талаблари ҳаддан зиёд бўлмаган ҳолда боланинг соғлигига зарар етказмайди, шунингдек, мактабга мослашмасликка олиб келмайди. Паст савиядаги функционал тайёргарлик – мактабдаги етукликнинг ортда қолиши, яъни миядаги маълум тузилмалар етилиш даражасининг, асаб-руҳий функцияларниниг мактабдаги ўқитиш вазифаларига мос келмаслиги бунинг руҳий сабаблари бўлиши мумкин.