ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ ЗАМОНАВИЙ МАКТАБДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ШАРТИ СИФАТИДА
Authors/Creators
Description
Замонавий таълимнинг ривожланиши янги ижтимоий-маданий муҳитнинг юзага келиши хусусиятларини олдиндан кўра олишни талаб этади. Унинг асосида инсон ҳаётида учрайдиган инқирозли (кризис) ҳолатлари ётади. Айнан уларнинг ифодаланишида инновациялар учун, индивидлар ва жамиятнинг ривожланиши учун турткилар (стимул) юзага келади. Уларда таълимни ташкил этиш шакли, мазмуни, вазифалари, натижаларидаги ўзгаришларнинг заруратини акс эттирувчи таълимнинг янги ҳодисаларининг сабабларини кўриш мумкин. Таълим муассасаларининг янги турлари ва таълим хизматларининг янги турлари ва шакллари юзага келади.